Menu Close

Юкка (Юкка славная) чучмомадошлар оиласига мансуб доимий яшил
ўсимлик. Мамлакатимизда ҳам ўстирилади. Тиббиётда баргидан
фойдаланилади. Таркибида тигогенин ҳосилалари бўлган иккита
стероидгликозидлар ҳамда соф ҳолдаги тигогенин ва бошқа бирикмалар бор.
Баргидан тигогенин олинади ва ундан прогестерон ва бошқа кортикостероид
препаратлар синтез қилишда фойдаланилади.
Ямс (Диоскорея) ямсдошлар оиласига мансуб, бўйи 4 метргача
етадиган чирмашиб ўсадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Тиббиётда икки
турининг илдизпояси билан илдизи ишлатилади:
 Кавказ ямси – Диоскорея кавказская
 Ниппон ямси (Кўп шингилли ямс) – Диоскорея ниппонская
Ямснинг ер остки аъзолари таркибида сапонинлар (стероид сапониндиосцин ва бошқалар), крахмал ва бошқа моддалар бор. Сапонинлар
йиғиндиси – полиспонин (диоспонин ҳам) атеросклероз ва гипертония
касалликларини даволаш учун ҳамда қонда холестерин миқдори кўпайиб
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa 45
кетганда унинг миқдорини камайтириш учун қўлланилади. Диосцинниг
парчаланишидан ҳосил бўлган диосгениндан кортизон ва бошқа
кортикостероид препаратларни синтетик синтез қилишда фойдаланилади.
Янтоқ (Янтакверблюжья колючка) дуккакдошлар оиласига мансуб,
бўйи 30-130 см га етадиган тиканли кўп йиллик ўсимликлар туркуми.
Мамлакатимиздаги текисликларда, сой, канал ва дарё бўйларида, чўлларда
ўсади. Халқ табобатида қуйидаги тўртта турининг ер устки қисми ва илдизи
ишлатилади. Қирғиз янтоғи – Янтак киргизский, Сохта янтоқ – Янтак
ложный, Шакар янтоқ – Янтак персидский, Сийрак барг янтоқ – Янтак
рыхлолистный. Уларнинг ер устки қисми таркибида сапонинлар, урсол
кислота, флавоноидлар (рутин, кверцимеритрин ва бошқалар), кумаринлар,
эфир мойи, С, В, К витаминлари, каротин, органик кислоталар, қандлар,
алкалоидлар, шиллиқ, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Шакар янтоқ августсентябрь ойларида ўзидан ширин суюқлик чиқаради. 2-3 кундан сўнг бу
суюқлик қотиб, қанд заррачасига – маннага айланади. Манна таркибида кўп
миқдорда трисахарид ва бошқа бирикмалар бўлади. Илдизининг қайнатмаси
ва баъзан, дамламаси халқ табобатида ичбуруғ, бавосил, меъда яраси, жигар
ва бошқа касалликларни, яраларни дволаш учун ҳамда ўт ва сийдик
ҳайдовчи, терлатувчи ва сурги дори сифатида қўлланилади. Ер устки
қисмидан тайёрланган дамламаси юқорида кўрсатилган касалликлардан
ташқари, яна томоқ оғриғи, тонзиллит, стоматит, йирингли отит (қулоқнинг
йирингли яллиғланиши), бурун-томоқ яллиғланиши, бачадон яраси ва
буруштирувчи восита сифатида ичкетар, меъда-ичак касалликларини
даволашда ишлатилади. Шакар янтоқ маннаси ёш болаларга сурги сифатида
берилади, лекин чечак билан касалланган болаларга манна бериб бўлмайди.
Илдиз ва ер устки қисмининг қайнатмаси, суюқ экстракти ва дамламаси
сийдик ҳайдаш, терлатувчи, қон оқишини тўхтатувчи, яллиғланишга қарши
таъсир этувчи ва яраларни даволовчи хоссаларга эга эканлиги тажрибаларда
тасдиқланган ва илмий тиббиётда ишлатишга тавсия этилган.
Ўрмон қулупнайи (Ўрмон ертути), (Земляника лесная) раъногулдошлар оиласига
мансуб, бўйи 5-20 см га етадиган кўп йиллик ўт. Тиббиётда барги ва меваси
ишлатилади. Меваси таркибида қанд, органик (олма, салицилат ва бошқалар)
кислоталар, С ва В витаминлари, каротин, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа
моддалар бор. Баргида ҳам С витамини, оз миқдорда алкалоидлар,
флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Мева ва баргининг
дамламаси подагра, буйрак ва жигар-тош касалликларида сийдик ва ўт
ҳайдовчи восита сифатида, цинга ва бошқа авитаминозларда ҳамда
бачадондан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланилади.
Ўсимликнинг ер устки қисми (Ўти), (Трава – Herba) ўсимликларнинг гули,
барги, майда шохчалари, поясининг юқори қисми, қисман мевалар
аралашмасидан ташкил топган бўлиб, доришуносликда дори шакллари
тайёрлаш, соф холда дори моддалар, ҳўллигида шира олиш учун
фойдаланилади. Уни одатда ўсимликлар гуллаган (баъзан гуллаш олдидан ёки
гуллагандан сўнг) даврида бутун ер устки қисми (баъзан бир йиллик
ўсимликларнинг илдизи билан ёки баланд ўсимликларнинг юқори қисми ва
илдиз олди барглари билан) йиғилади. Кейин улар соя, иссиқ ва ҳаво кириб
турадиган ерларда ёки сунъий усулда – иссиқхоналарда 50-60 даража иссиқда
қуритилади. Баъзи ўтлар қуритмасдан ҳам ишлатилади.
Ўтлоқ себаргаси ёки Қушқароқ (Клевер луговой) дуккакдошлар
оиласига мансуб, бўйи 25-50 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик.
Мамлакатимиз текисликларидаги ўтлоқларда, нам ерларда ва сув ёқаларида
ўсади. Тиббиётда ер устки қисми ишлатилади. Таркибида С ва В гуруҳ
витаминлари, каротин, кумаринлар, флавоноидлар (трифолин, кверцетин),
қандлар, органик кислоталар ва бошқа моддалар бор. Ер устки қисмининг
дамламаси билан қайнатмаси халқ табобатида астма, кўкйўтал, кўкрак
қисиши, камқонлик, қон босимининг ошиши, безгак, яра, куйган ерларни,
хавфли шишларни ва шамоллаш касалликларини даволаш учун ҳамда балғам
кўчирувчи, сийдик ҳайдовчи ва антисептик дори сифатида қўлланилади.
Қуритилмаган барги шираси ширинчага даво бўлади, баргини эзиб, яра ва
шишган жойларга боғланади. Илмий тиббиётда сийдик ҳайдовчи восита
сифатида ишлатилинади. Себарганинг ер устки қисмидан тризофлан
препарати олинган ва қонда холестерин кўпайиш ҳолларида ҳамда
атеросклероз касаллигини даволаш ва олдини олиш мақсадида ишлатишга
тавсия қилинган. Номлари юқорида эслатиб ўтилган касалликларни
даволашда халқ орасида себарганинг яна бир тури – Ўрмаловчи себарга
(Клевер ползучий) ер устки қисмининг дамламаси билан қайнатмаси ҳам
қўлланилади.
Қайрағоч барг эвкомия ёки Хитой гуттаперча дарахти (Эвкомия
вязолистная) эвкомиядошлар оиласига мансуб, бўйи 20 метргача етадиган
дарахт. Тиббиётда пўстлоғи ишлатилади. Таркибида хлороген ва кофе
кислоталари, аукубин (ринантин) гликозиди, гутта ва бошқа моддалар бор.
Пўстлоғининг қайнатмаси қон босими ошишини даволашда қўлланилади.
Қалампирмунчоқ дарахти (Гвоздичное дерево) миртадошлар оиласига
мансуб, бўйи 10-12 метрга етадиган, доимий яшил дарахт. Тиббиётда гули
(очилмаган ғунчаси) ва эфир мойи ишлатилади. Ғунчаси таркибида кўп
миқдорда эфир мойлари, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Эфир мойи асосан
эвгенолдан ҳамда ацетил эвгенол ва бошқа терпеноидлардан таркиб топган.
Эфир мойидан эвгенол олинади. Гулининг кукуни ва қайнатмаси халқ
табобатида овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун ҳамда ел ҳайдовчи восита
сифатида қўлланилади. Эвгенол тиш касалликларида оғриқ қолдириш ва
антисептик дори сифатида ишлатилади.
Қалин барг бергения (Бадан толстолистый) қорақатдошлар оиласига
мансуб, бўйи 50 см га етадиган кўп йиллик ўт. Сибир, Олтой ўлкаси
тоғларида ва Байкал кўли атрофидаги тошлоқ ерларда ўсади. Тиббиётда
илдизпояси ишлатилади. Таркибида кўп миқдорда ошловчи моддалар,
арбутин ва бергенин гликозидлар, галлат кислота, қандлар ва бошқа
бирикмалар бор. Илдизпояси қайнатмаси колит, энтероколит касалликларида
истеъмол қилинади, стоматит ва гингивитда оғиз чайишга берилади,
акушерлик гинекология амалиётида бачадон бўйни эрозиясини даволашда
қўлланилади. Баргининг таркибида арбутин гликозиди, гидрохинон, галлат
кислота, ошловчи ва бошқа моддалар бўлиб, унинг қуруқ экстракти сийдик
йўллари касаллигида ишлатилади.
Қатор тишли девортагиўт (Шандра очереднозубная) ясноткадошлар
(лабгулдошлар) оиласига мансуб, бўйи 30-80 см га етадиган кўп йиллик ўт
ўсимлик. Мамлакатимизда аҳоли яшайдиган жойларда, йўл ёқалари, деаор
таглари ва бошқа ерларда ўсади. Халқ табобатида ер устки қисми
ишлатилади. Таркибида эфир мойи, флавоноидлар, стахидрин, смолалар,
маррубин ва бошқа моддалар бор. Ер устки қисмининг қайнатмаси халқ
орасида томоқ оғриғи, нафас йўлларининг сурункали шамоллаши ва тиш
оғриғи каби касалликларда оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади.
Сўрмаси (настойкаси) эса тинчлантирувчи ва қон босимини пасайтирувчи
таъсирга эга эканлиги аниқланган.
Қатрон (Дёготь) қайин дарахтининг пўстлоғидан ёки қарағай дарахти
тўнкаларидан қуруқ ҳайдаш усули билан олинадиган тўқ қўнғир рангли,
ўзига ҳос ҳидли, спирт, эфир ва эфир мойларида эрийдиган смоласимон қуюқ
суюқлик. Таркибида феноллар, смолалар ва бошқа бирикмалар бор.
Дезинфекция қилиш, инсектицид (ҳашаротларни ўлдириш) ва жойли
таъсирга эга. Вилькинсон суртмаси ва Вишневский бальзами, суюқ суртма
(линимент) таркибига киради ва гуш (экзема), тангачали темиратки, қўтир ва
бошқа тери касалликларини ҳамда яраларни даволашда ишлатилади.
Қашқарбеда, Доривор қашқарбеда ёки Сариқ қашқарбеда (Донник лекарственный)
дуккакдошлар оиласига мансуб, бўйи 50-100 см га етадиган икки йиллик ўт
ўсимлик. Тиббиётда унинг ер устки қисми ишлатилади. Таркибида кумарин,
дикумарин, эфир мойи, С ва Е витаминлари, каротин, холин, шиллиқ ва
бошқа моддалар бор. Уруғида тригонеллин алкалоиди бор. Ер устки қисми
ич юмшатувчи шифобахш чойлар – йиғмалар таркибида ва ер устки
қисмидан тайёрланган малҳам йирингли яра ва чипқонларни даволашда
қўлланилади. Дикумарол қонни ивитмайдиган таъсирга эга ва шу мақсадда
тромбофлебит касаллигида ишлатилади.
Доривор қашқарбеда билан бир қаторда унинг бошқа турлари ҳам бор:
Бўйчан қашқарбеда (Донник высокий, рослый) ва Хушбўй қашқарбеда
(Донник ароматный, душистый). Уларнинг ер устки қисми тиббиётда
ишлатишга рухсат этилган.
Қизилча ёки Зағоза (Эфедра или Хвойник) қизилчадошлар оиласига
мансуб, бўйи 10-20 см га етадиган буталар туркуми. Тиббиётда қуйидаги
учта турининг ер устки қисми ишлатилади:
 Оддий қизилча (Эфедра двухколосковая ёки Кузьмичева трава)
 Чўл қизилчаси (Эфедра средняя)
 Тоғ қизилчаси (Эфедра хвощевая)
Бу буталар мамлакатимиздаги чўл, ярим чўл, тоғ ён бағирлари ва шағалли
очиқ қияликларда ўсади. Қизилча турларининг ер устки қисми таркибида
алкалоидлар (эфедрин, псевдоэфедрин ва бошқалар), фенол кислоталар, С
витамини, бўёқ, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Тоғ ва чўл қизилчасидан
эфедрин алкалоиди олинади. Эфедрин гидрохлорид оғир операция ёки
шикастланишлардан сўнг кўп қон йўқотиш натижасида хушдан кетиш
(коллапс) да, қон босими пасайганида (гипотония), миастения, аллергик,
бронхиал астма, пичан иситмаси (пичан астмаси), эшакеми тошганда, ўткир
тумов ва бошқа касалликларда ҳамда наркотик ва ухлатувчи дорилар билан
заҳарланган холларда қўлланилади. Оддий қизилча дамламаси бод ва бошқа
шамоллаш касалликларини даволашда ишлатилади. Эфедрин гидрохлорид
турли мураккаб препаратлар – Теофедрин таблеткаси, Эфатин аэрозоли,
Солутан ва бошқалар таркибига киради.
Қичитқи ўт ёки Чаёнўт ёки Икки уйли газанда (Крапива двухдомная)
газандадошлар оиласига мансуб, бўйи 60-120 см келадиган кўп йиллик ўт.
Мамлакатимизда сувга яқин зах ерларда, йўл ёқаларида, бутазорларда ва тоғ
этакларида ўсади. Тиббиётда барги ишлатилади. Барги таркибида С, К, В2
витаминлари, каротиноидлар, пантотен кислота, кверцетин, ацетилхолин,
эфир мойи, органик кислоталар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Дори
препаратлари – дамламаси, суюқ ва қуюқ экстрактлари, ортифиллин ва
бошқалар қон оқишларни (бавосил касаллигида, ўпкадан, бурундан, ичакдан
ва ҳайз бузилганда бачадондан қон кетганда) тўхтатувчи восита сифатида
ҳамда сурункали яраларни, витаминлар етишмаслигидан келиб чиқадиган
авитаминозларни даволаш учун ишлатилади. Баргидан олинган хлорофилл
фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида бўёқ модда сифатида ишлатилади.
Қовоқ (Тыква) қовоқдошлар оиласига мансуб, ўрмалаб ўсади.
Палагининг узунлиги 2-8 метрга борадиган бир йиллик ўт ўсимликдир.
Тиббиётда қовоқнинг қуйидаги уч тури ишлатилади:
 Картошка қовоқ – Тыква крупная
 Ош қовоқ (Ойим қовоқ) – Тыква мускусная
 Сапча қовоқ (Оддий қовоқ) – Тыква обыкновенная
Қовоқнинг уруғи таркибида кўп миқдорда ёғ, С ва В витаминлари,
органик кислоталар, смолалар, каротинлар ва бошқа моддалар бор. Қовоқ
мевасининг юмшоқ, ейиладиган қисмидан тиббиётда ҳам фойдаланилади.
Унинг таркибида қандлар, РР, С, В ва В2 витаминлари, каротиноидлар,
элатерицин А ва бошқа бирикмалар сақланади. Уруғи ва унинг кукуни,
қайнатмаси, аталаси ҳамда эмульсияси тасмасимон (баъзан юмалоқ)
гижжаларни организмдан тушириш учун қўлланилади. Мевасининг юмшоқ –
этли қисми пархез таом сифатида атеросклероз, қабзият ва жигар
касалликларида ҳамда буйрак ва қовуқ касалликларида сийдик ҳайдовчи
восита сифатида истеъмол қилинади. Мевасининг этидан олинган
каротиннинг ёғли эритмаси гуш (экзема), қийин битадиган ва йирингли
яралар, куйган ва совуқ олган ерларни, шиллиқ парданинг зарарланган
ерлари ва терининг бошқа сурункали касалликларини даволашда
ишлатилади. Қовоқ меваси этидан каротин олинади.
Қоразира, Оддий қоразира (Тмин обыкновенный) селдердошлар
(соябонгулдошлар) оиласига мансуб, бўйи 25-80 см га етадиган икки йиллик
ўт ўсимлик. Мамлакатимизнинг тоғли ноҳияларидаги ўрмонларда, ўрмон
четлари ва ўтлоқларда ўсади. Тиббиётда меваси ишлатилади. Таркибида
эфир мойи, ёғ, оқсил, флавоноидлар (кверцетин ва кемпферол), ошловчи ва
бошқа моддалар бор. Эфир мойи лимонен, карвакрол, карвон ва бошқа
терпеноидлардан таркиб топган. Мевасининг дамламаси ичак заифланишини
даволаш учун, оғриқ қолдириш, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ҳамда
қорин дам бўлганда ел ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Меваси
сийдик ва ел ҳайдовчи ҳамда меъда касалликларида ишлатиладиган чойлар –
йиғмалар таркибига киради. Баъзан, мевасидан мева суви тайёрланади ва уни
ичак санчиғида (айниқса болаларда), тиш оғриғида оғриқ қолдириш учун
қўлланилади, баданнинг яллиғланган жойига суртилади. Эфир мойи
доришунослик амалиётида суюқ дориларнинг ҳиди ва таъмини яхшилаш
учун ишлатилади.
Қора мингдевона (Белена черная) итузумдошлар оиласига мансуб, бўйи
150 см гача ўсадиган икки йиллик заҳарли ўт ўсимлик. Ариқ бўйларида, йўл
ёқаларида, ўтлоқларда ва экилмай қолган жойларда ўсади. Тиббиётда унинг
барги ишлатилади. Таркибида алкалоидлар (гиосциамин, атропин,
скополамин ва бошқалар), гликозидлар, флавоноидлар ва бошқа моддалар
бор. Баргининг дори препаратлари – мойи оғриқ қолдирувчи ва спазмолитик
восита сифатида, суртма дорилар таркибида бод ва невралгия
касалликларида тананинг оғриган жойларига суртилади. Барги астма
касаллигида қўлланиладиган астматол ва астматин сигареталари таркибига
киради.
Қорағат, Қора смородина (Смородина черная) сершох бўлиб ўсадиган
кўп йиллик бута, бўйи 2 метргача боради, новдалари сарғиш кулранг тусда.
Пояларининг пўстлоғи тўқ-қўнғир рангда. Барглари навбатма-навбат
жойлашган, бандли, ўзига хос хушбўй ҳиди бор. Гуллари бинафша рангқизил ёки пушти-кулранг тусда, солиниб турадиган шингиллар ҳосил қилади.
Мевалари қора ёки тўқ бинафша рангли хушбўй резавор мева, уруғи кўп
бўлади. Май-июнда гуллайди ва мевалари июль-августда пишади. Барглари
ва мевалари доривор тариқасида ишлатилади. Смородина мевалари жуда
қимматли сервитамин неъматдир. Унда С, В1, В2 витаминлари ва каротин кўп
бўлади. Меваларида анчагина қанд моддалари, органик кислоталар ва
флавоноидлар ҳам бор.
Қора маржондарахт (Бузина черная) шилвидошлар (учқатдошлар)
оиласига мансуб, бўйи 2-6 метрга етадиган бута ёки дарахт. Тиббиётда гули
ва қисман меваси ишлатилади. Гули таркибида эфир мойи, самбунигрин
гликозиди, рутин, С витамини, холин, органик кислоталар ва бошқа
бирикмалар бор. Меваси таркибида С витамини, каротин, антоцианлар,
органик кислоталар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Гулининг дамламаси
(баъзан мевасининг дамламаси) шамоллашда терлатувчи, жигар, ўт пуфаги ва
ўт йўллари касалликларида ўт ҳайдовчи ҳамда буйрак ва сийдик пуфаги
касалликларида сийдик ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади. Дамламаси
яна нафас олиш йўлларининг яллиғланиши ва бошқа шамоллаш
касалликларида ишлатилади. Гули терлатувчи, сурги ҳамда томоқ оғриғида
уни чайиш учун ишлатиладиган доривор чойлар – йиғмалар таркибига
киритилади. Меваси эса сурги экстракт таркибига киради.
Кора мевали арония (Арония черноплодная – Рябина черноплодная)
раъногулдошлар оиласига мансуб, бўйи 2-2,5 метргача етадиган бута.
Тиббиётда унинг меваси ишлатилади. Меваси таркибида флавоноидлар
(рутин, кверцетин, гесперидин ва бошқалар), қанд, органик кислоталар, С,
РР ва Е витаминлари, каротин, ошловчи ва бошқа бирикмалар бор.
Мевасининг прапаратлари (кукуни, таблеткаси ва шираси) қон босимининг
ошиши, турли қон кетишлар, атеросклероз, гастрит ва бошқа касалликларни
даволашда қўлланилади.
Қора андиз (Девясил высокий) астрадошлар (мураккабгулдошлар)
оиласига мансуб, бўйи 100-180 см келадиган йирик кўп йиллик ўт ўсимлик.
Тоғлар, адирлар, ўтлоқлар, ўрмонзорлар ва бошқа нам ерларда ўсади.
Тиббиётда илдизпояси ва илдизи ишлатилади. Ер остки қисми таркибида
эфир мойи, кўп миқдорда инулин ва бошқа углеводлар, сапонинлар,
алкалоидлар, смола, аччиқ, шиллиқ ва бошқа моддалар бор. Илдизпояси ва
илдизининг қайнатмаси нафас йўллари касалликларида балғам кўчирувчи
восита сифатида қўлланилади. Ер остки органларидан олинган аллантон
препарати меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигини даволаш учун
ишлатилади. Қора андиз препаратлари ва эфир мойи яллиғланишга қарши,
антисептик ва гижжа ҳайдовчи восита сифатидаги таъсирга ҳам эга.
Илдизпояси билан илдизи Здренко йиғмаси таркибига киради.
Андизнинг яна икки турининг илдизпояси билан илдизи халқ
табобатида гижжа ҳайдовчи восита сифатида ҳамда меъда-ичак, ўпка сили,
бруцеллёз, қўтир ва бошқа тери касалликларини даволашда қўлланилади.
Булар Сариқ андиз (Девясил большой) ва Британия андизи (Девясил
Британский) лардир.
Қорақарағай, Оддий қорақарағай (Ель обыкновенная) қарағайдошлар оиласига
мансуб, бўйи 15-40 метрга етадиган доим яшил, пирамидасимон дарахт.
Тиббиётда куртаги ва ғудда меваси ишлатилади. Таркибида эфир мойи, С
витамини, фитонцидлар, елимлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Куртаги
билан ғудда мевасининг дамламаси микробларга қарши, спазмолитик ва
десенсибилизация қилувчи таъсирга эга бўлиб, турли касалликларни
даволашда қўлланилади. Баргининг дамламаси терлатувчи, сийдик ва ўт
ҳайдовчи таъсирга эга.
Қорақобуқ ёки Омонқора (Унгерния) чучмумадошлар оиласига мансуб
кўп йиллик ўт ўсимликлар туркуми. Гул ўқининг баландлиги 5-20 см га
етадиган, пиёзли ўсимлик. Тиббиётда қуйидаги икки турининг пиёзи ва барги
ишлатилади:
 Виктор қорақобуғи (Омонқораси) – Унгерния Виктора Ўрта
Осиёнинг Майин тупроқли тоғ ён бағирларида ўсади.
 Северцов қорақобуғи – Унгерния Северцова омонқораси
Қозоғистоннинг ва Ўзбекистоннинг вилоятларидаги тоғларнинг ўрта
қисмидаги майда тош-тупроқли қияликларида ва тоғ этакларидаги
текисликларда ўсади.
Қорақобиқ турлари барги таркибида алкалоидлар (галантамин, ликорин ва
бошқалар), сапонинлар, органик кислоталар, шиллиқ ва бошқа моддалар бор.
Бу ўсимликлардан галантамин ва ликорин олинади. Галантамин гидробромид
миастения, миопатия, полиомиелит асоратлари ҳамда полиневрит, радикулит
касалликларини даволаш учун, нервлар шикастланиб, узилганида, ичак ва
қовуқ заифлашганда қўлланилади. Ликорин гидрохлорид қон босимини
туширувчи (гипотензив) таъсирга эга ҳамда бронхитларни, астма ва ўпкадаги
яллиғланиш жараёнларини даволашда балғам кўчирувчи восита сифатида
ишлатилади.
Қора терак ёки Мирзатерак (Тополь черный) толдошлар оиласига
мансуб, бўйи 20-25 метрга етадиган дарахт. Тиббиётда барги ва куртаги
ишлатилади. Таркибида эфир мойи, салицин, популин ва хризин
гликозидлари, олма ва бошқа кислоталар, смолалар, ошловчи, бўёқ ва бошқа
моддалар бор. Дамламаси ҳароратни пасайтирувчи, тинчлантирувчи,
яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи ва оғриқ қолдирувчи восита
сифатида қўлланилади.
Қулмоқ, Оддий қулмоқ (Хмель обыкновенный) тутдошлар оиласига мансуб,
бўйи 5-6 метрга етадиган чирмашиб (ёки осилиб) ўсувчи кўп йиллик ўт
ўсимлик. Мамлакатимизнинг кенг япроқли ўрмонларида, бутазорларда ва
ариқ бўйларида ўсади. Тиббиётда қуббаси ишлатилади. Қуббалар таркибида
эфир мойи, хумулин алкалоиди, холин, валериан ва бошқа кислоталар,
смолалар, аччиқ ва бошқа моддалар бор. Қуббалар қайнатмаси ва уларни
элаб олинган кукуни – лупулин сийдик ҳайдовчи, тинчлантирувчи ва оғриқ
қолдирувчи восита сифатида ҳамда меъда шиллиқ каватларининг
яллиғланиши (гастрит) ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади.
Қуббалари тинчлантирувчи чойлар – йиғмалар таркибига киради.
Қумлоқ бўзночи ёки Ўлмасўт (Бессмертник песчаный) астрадошлар
(мураккабгулдошлар) оиласига мансуб, бўйи 30 см гача етадиган кўп йиллик
ўт ўсимлик. У кўпинча қумлоқ нам ерларда ўсади. Тиббиётда гули
ишлатилади. Таркибида флавоноидлар (нарингенин, апигенин, кемпферол,
уларнинг гликозидлари ва бошқалар), кумаринлар, эфир мойи, инозит, К
витамини, бўёқ, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Гулининг дори
препаратлари – қайнатмаси, таблетка холидаги қуруқ концентрати – фламин,
қуруқ экстракти ва ўт ҳайдовчи чойлар – йиғмалар таркибида сарғайма,
сурункали холецистит ва бошқаларда, ўт пуфагига тош келганда, ўт йўллари
касалликларида ўт ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади.
Қум сассиққурайи (Дорема песчаная) соябонгуллилар (селдердошлар)
оиласига мансуб, бўйи 100 см га етадиган кўп йиллик ўт. Тиббиётда
ўсимликдан ажралиб чиқиб қотиб қоладиган елими – «аммониак»
ишлатилади. Ўсимлик таркибида эфир мойи ва бошқа моддалар бор. Елим –
халқ табобатида сийдик ҳайдовчи ва юқори нафас йўллари касалликларида
балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади. Баъзи бир малҳамлар
таркибига ҳам киради.
Қундуз (Мордовник) астрадошлар (мураккабгулдошлар) оиласига
мансуб, бўйи 30-80 см келадиган кўп йиллик ўт ўсимликлардир.
Мамлакатимиз чўлларида, тош ва шағалли қияликларида ўсади. Тиббиётда
оққундузнинг қуйидаги икки турининг меваси ишлатилади:
 Оддий қундуз – Мордовник обыкновенный
 Юмалоқ бошли қундуз – Мордовник шароголовый
Таркибида алкалоидлар (эхинопсин ва бошқалар), ёғ ва бошқалар бор.
Эхинопсин нитрат (алкалоиднинг нитрат тузи) шол бўлган ҳолларда,
радикулит, гипотония (қон босими тушиб кетганда) ва бошқа касалликларни
даволашда стрихнин нитрат билан бир қаторда қўлланилади.
Қушқўнмас ёки Сариқгул (Волчец кудрявый – благословенный)
астрадошлар оиласига мансуб, бўйи 15-30 см га етадиган бир йиллик ўт. Тоғ
этакларида, қоялар бағрида, йўл ёқаларида, боғларда ва экинзорларда ўсади.
Тиббиётда ер устки қисми ишлатилади. Таркибида аччиқ кницин
сесквитерпен лактони, аччиқ гликозид, эфир мойи, С витамини, шиллиқ,
ошловчи ва бошқа моддалар бор. Халқ табобатида ўсиликнинг қайнатмаси
меъда-ичак иши заифлашганда ва овқат ҳазм қилиш сусайганда, нафас
йўллари яллиғланишида, буйрак, сийдик йўллари касалликлари, подагра,
сарғайма, қовуқ ости бези шиши ва бошқа касалликларни даволашда ҳамда
қустирувчи восита сифатида қўлланилади. Илмий тиббиётда унинг ер устки
қисмидан тайёрланган дамлама ва суюқ экстракат иштаҳа очиш ҳамда овқат
ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатилади.
Ғўза (Хлопчатник) гулхайридошлар оиласига мансуб туркум, ватанида
дарахт ёки бута шаклида ўсади. Мамлакатимизда бир йиллик ўт ўсимлик
сифатида қуйидаги турлари ўстирилади:
 Миср ғўзаси – Хлопчатник барбадосский
 Америка ғўзаси – Хлопчатник мохнатый
 Осиё ғўзаси – Хлопчатник травянистый
Тиббиётда илдиз пўстлоғи, уруғининг мойи ва туки – толаси
ишлатилади. Илдиз пўстлоғи таркибида С ва К витаминлари, госсипол,
ошловчи ва бошқа моддалар, уруғида кўп миқдорда мой, госсипол ва бошқа
бирикмалар бор. Илдизи пўстлоғининг суюқ экстракти бачадон ва ичдан қон
кетишини тўхтатиш, мойи – малҳамлар, суртмалар ва яшил (калий) совун
тайёрлаш учун қўлланилади. Госсиполнинг доривор препарати – линимент ва
кукуни псориаз, темиратки (лишай) ва баъзи кўз касалликларини даволашда
ишлатилади. Оддий пахта компресс қилиш, гигроскопик пахта ва ундан
олинадиган матолар – бинт ва дока боғлов материаллари сифатида яраларни
боғлаш учун қўлланилади. Ғўза турлари баргидан лимон кислотаси олинади.

Loading

Click to rate this post!
[Total: 1 Average: 4]
Posted in Табиий Дорилар

Похожие сообщения

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan