Menu Close

ВАЛЕРИАНА НАСТОЙКАСИ  TINCTURAE VALERIANAE

Дори шакли: Настойка, 20 мл, 25 мл, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.

Чиқарилиш шакли: Настойка, 20 мл, 25 мл, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.

Ишлаб чиқарувчи: «BIOTON» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси

Фармакотерапевтик гуруҳ: Седатив восита.

Таркиби: эфир мойлари (асосий қисмини борнеол ва изовалериан кислотасининг мураккаб эфири ташкил қилади), эркин валериан кислотаси, борнеол, органик кислоталар, алкалоидлар (валерин ва хотенин), ошловчи моддалар, қанд сақлайди.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ўртача тинчлантирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ўт-сафро ҳайдовчи фаолликни намоён этади, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватининг секрециясини кучайтиради, юрак уришини камайтиради ва қон томирларини кенгайтиради.

Қўлланилиши:

Асаб қўзғалувчанлиги, уйқусизлик, мигрен, юрак-томир тизимининг енгил функционал бузилишлари, меъда-ичак йўлларининг спазмаларини даволашда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули:

Ичга қабул қилинади, катталарга 20-30 томчидан кунига 3-4 марта, болаларга ёшига мувофиқ (бола неча ёш бўлса, шунча томчидан) буюрилади.

Ножўя таъсирлари:

Уйқучанлик, тушкунликка тушиш, иш қобилиятининг пасайиши юз бериши мумкин, баъзан аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Препаратга юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири:

Тинчлантирувчи, ухлатувчи, ва юрак препаратлари, шунингдек спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради.

Маҳсус кўрсатмалар:

Даволаш даврида автотранспортни ҳайдашда ва бошқа диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Валериана настойкасини шифокорнинг маслаҳатисиз мустақил 4 ҳафтадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши:

Сақлаш шароити: Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати: 5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз.

Loading

Click to rate this post!
[Total: 5 Average: 5]
Posted in Дорилар, Табиий Дорилар

Похожие сообщения

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan