Вазн ташлаш учун югурса ҳам ўзгариш бўлмаслиги боиси нимада, деган саволга Glamour нашри жавоб беради.

Фото: Runtastic

1. Ҳамиша бир хил югуриш

Бир ҳаракатни қайта ва қайта такрорланишига инсон танаси кў​никиб қолиб, калория кам сарфланади. Тадқиқотларда аниқланишича, ўртача тезликда югуришнинг фақат биринчи босқичидагина ижобий натижага эришиш мумкин. Кейинчалик кўпроқ ҳаракат қилиш ёки рациондаги калорияли маҳсулотларни қисқартириш керак бўлади.

2. Тезликни оширмаслик

Жадалликни ошириш вазн ташлаш учун ягона чора ҳисобланади. Югуриш машқингизни веломашғулот билан солиштиринг ва шунга қараб тезлашинг. Агар мақсад чидамлиликни ошириш эмас, вазн ташлаш бўлса, унда оз вақт югурсангиз ҳам тезликни кучайтиришга ҳаракат қилинг.

3. Кўп калория ташлашга диққатни қаратиш

Фақат калория ҳақида бош қотириш ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Қуруқ ўй билан ҳеч нарса ҳал бўлмаслигини унутмаган ҳолда жараёнга кўпроқ эътибор қаратинг. Спорт залда ўтган вақт сизни машқлардан бошқа пайтда қанча калория сарфлашингизга таъсир этади. Сиз машқ бажариш натижасида шишган мушаклар спортдан ташқарида ҳам энергия талаб қилишини унутманг.

4. Бошқа машқларни бажармаслик

Озиш учун муайян стратегияга амал қилиниши, у қандай бўлишидан қатъий назар, мушаклар билан ишлашни ўз ичига олиши керак. Шу сабаб фақат югуриш билан чекланмасдан бошқа машқларни ҳам бажаринг.

5. Керагидан ортиқ югуриш

Ҳаддан ташқари фаоллик ҳам вазн ташлашга олиб келмаслиги мумкин. Спорт билан шуғулланиш жараёнида танада стрессга қарши гармон — кортизол ишлаб чиқарилади. Ушбу гармон инсулин ишлаб чиқарилишини тўхтатади ва бу қоринда ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Hormonе Research журнали ўтказган тадқиқотда аниқланишича, узоқ, ҳолдан тойиб югурганда тана кўп миқдорда кортизол ажратиб, ёғ йиғилиши ва шишишларга олиб келади.