Menu Close

Сурункали пневмонияни доривор ўсимликлар билан даволаш

Сурункали пневмонияда қуйидаги доривор гиёҳлар аралашмасидан фойдаланиш тавсия этилади

 Тоғжамбил гиёҳи (Душица обыкновенная, трава) – 15 грамм
 Кўка ёки Оққалдирмоқ барглари (Мат-и мачеха, листья) – 30 грамм
 Мойчечак гуллари (Ромашка аптечная, цветки) – 30 грамм
 Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 15 грамм
 Ботқоқ ледуми ўсимталари (Багульник болотный, побеги) – 10 грамм

Майдалаб ва яхшилаб аралаштирилган гиёҳлар аралашмасининг 2 ош
қошиғига 2 стакан қайноқ сув қуйилади ва 30 дақиқа дамлаб фильтрланади.
Дамламани иссиқ холида ярим стакандан кунига 3-4 маҳал овқатдан сўнг
ичилади.

Ўпка шамоллаганда ишлатиладиган шифобахш гиёҳлар таркибларидан бир нечтасини келтирамиз

1-шифобахш таркиб

 Тоғжамбил гиёҳи (Душица обыкновенная, трава) – 2 қисм
 Сигирқуйруқ гуллари (Коровяк, цветки) – 1 қисм
 Малина барглари (Малина, листы) – 1 қисм
 Қалампир ялпиз барглари (Мята перечная, листья) – 1 қисм
 Қарағай куртаклари (Сосна, почки) – 2 қисм
 Зира гиёҳи (Тмин, трава) – 1 қисм
 Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 2 қисм
 Қора андиз илдизи (Девясил, корень) – 1 қисм

Бу гиёҳлар яхшилаб майдаланиб, аралаштирилгандан сўнг, унинг 4 ош
қошиғини 0,5 литр қайноқ сувга солинади ва усти яхшилаб ёпилган идишда 2
соат дамланади. Сўнгра фильтрланиб, иссиқ холида ¾ стакандан кунига 3-5
маҳал ичилади.

2-шифобахш таркиб

 Малина барглари (Малина, листы) – 2 қисм
 Кўка ёки Оққалдирмоқ барглари (Мат-и мачеха, листья) – 3 қисм
 Зуптурум ўсимлиги барглари (Подорожник большой, лист) – 2 қисм
 Мойчечак гуллари (Ромашка лекарственная, цветки) – 1 қисм
 Смородина барглари (Смородина черная, лист) – 1 қисм
 Зира гиёҳи (Тмин, трава) – 2 қисм
 Бўйимодарон гиёҳи (Тысячелистник обыкновенный, трава) – 2 қисм
 Қирқбўғим гиёҳи (Хвощ полевой, трава) – 2 қисм
 Марварак барглари (Шалфей, лист) – 1 қисм
 Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 1 қисм
 Гулхайри илдизлари (Алтей, корень) – 2 қисм
 Маржон дарахти ёки ўти гуллари (Бузина черная, цветки) – 1 қисм
 Жўка дарахти, Арғувон гуллари (Липа, цветки) – 1 қисм

Бу гиёҳлар майдаланиб, яхшилаб аралаштирилганидан сўнг, унинг 5 ош
қошиғини ёпиқ идишда 1 литр қайноқ сувда 4 соат дамлангандан сўнг,
фильтрланади. Тайёр дамламани иссиқ холида ¾ стакандан кунига 3-5 маҳал
ичилади.

3-шифобахш таркиб

 Қалампир ялпиз гиёҳи (Мята перечная, трава) – 1 қисм
 Чучукмия илдизи (Солодка, корень) – 1 қисм
 Бўйимодарон гиёҳи (Тысячелистник обыкновенный, трава) – 2 қисм
 Капалакгул гиёҳи (Фиалка трехцветная, трава) – 1 қисм
 Иттиканак гиёхи (Череда, трава) – 2 қисм
 Зарчава гиёҳи ёки катта қончўп гиёхи (Чистотель, трава) – 1 қисм
 Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 2 қисм
 Гулхайри илдизлари (Алтей, корень) – 1 қисм
 Кўка ёки Оққалдирмоқ барглари (Мат-и-мачеха, листья) – 2 қисм

Бу гиёҳлар яхшилаб майдаланиб, аралаштирилгандан сўнг, унинг 5 ош
қошиғига 1 литр қайноқ сув қуйиб, усти ёпиқ идишда 4 соат дамланади ва
фильтрланади. Кейин тайёр дамламани иссиқ холида ¾ стакандан суткасига 3
маҳал ичилади.

4-шифобахш таркиб

 Тирноқгул гиёҳигуллари (Календула, цветки) – 2 қисм
 Жўка дарахти, Арғувон гуллари (Липа, цветки) – 2 қисм
 Малина барглари (Малина, листы) – 1 қисм
 Кўка ёки Оққалдирмоқ барглари (Мат-и-мачеха, листья) – 2 қисм
 Зуптурум гиёҳи (Подорожник, трава) – 1 қисм
 Зира гиёҳи (Тмин, трава) – 1 қисм
 Капалакгул гиёҳи (Фиалка трехцветная, трава) – 1 қисм
 Иттиканак гиёҳи (Череда трехраздельная, трава) – 3 қисм
 Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 2 қисм
 Оқ акация гуллари (Акация белая, цветки) – 1 қисм
 Гуллаб турган гулҳайри гиёҳи (Алтей цветуший, трава) – 3 қисм
 Ботқоқ ледуми гиёхи (Багульник, трава) – 1 қисм
 Маржон дарахти ёки ўти гуллари (Бузина, цветки) – 1 қисм

Бу гиёҳлар яхшилаб майдаланиб, аралаштирилгандан сўнг, унинг 5 ош
қошиғига 1 литр қайноқ сув қуйиб, усти ёпиқ идишда 4 соат дамланади ва
фильтрланади. Кейин тайёр дамламани иссиқ холида ¾ стакандан суткасига 3
маҳал ичилади.

Эслатма: Бу маълумот мустақил даволаниш учун ишлатилиши мумкин бўлган фундаментал тиббий  маълумоти эмас, шунинг учун унда келтирилган доривор таркиблардан фойдаланишда ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, ташхис асосида ҳамда тиббий холатингизга мос равишда у ёки бу шифобахш таркибларни ишлатишингиз зарур.

Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’li

Loading

Click to rate this post!
[Total: 3 Average: 4.3]
Posted in Табиий Дорилар

Похожие сообщения

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan